Научная статья анализирует текущее состояние законодательства Республики Узбекистан, фокусируясь на
конституционных реформах, направленных на укрепление верховенства закона. Рассматривается членство Узбекистана в международных организациях, таких как ООН и Шанхайская организация сотрудничества, и подчеркивается их влияние на совершенствование национального законодательства. В статье выделяются основные проблемы Узбекистана в обеспечении верховенства закона и предлагаются комплексные решения к этим проблемам. Статья аргументирует, что эти меры способствуют гармонизации законодательства с мировыми стандартами, укрепляя роль Узбекистана в глобальном правовом сообществе.
Мақолада конституциянинг моҳиятини англашнинг методологик масалалари тахлил этилган. Унинг сиёсий-ҳуқуқий ҳусусиятлари ва белгиларининг илмий таснифи берилган. Асосий қонуннинг маънавий салоҳияти очиб берилган, Конституцияни теран ўрганиш бўйича ташаббусли таклифлар илгари сурилган.
Maqola kreditorlar organlarining huquqiy maqomi va ularning Yevropa ittifoqiga a’zo davlat bo’lgan Chexiya Respublikasida to’lovga layoqatsizlik tartib-qoidalarini shakllantirishdagi roliga bag’ishlangan. U 182/2006-sonli Qonunning 46-68-moddalari bilan tartibga solinadigan huquqiy bazani, "To'lovga layoqatsizlik to'g'risida"gi qonunni va kreditorlik organlarining huquq va majburiyatlarini qanday shakllantirishini alohida o'rganadi
Мақола ҳозирги кунни долзарб масаласи – электрон ҳукуматни қонунчилик асослари ривожланишига бағишланган. Муаллифлар бир қатор норматив актлар келтириб, улар “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши ИКТ қонунчиликни такомиллаштиришда катта қадам, деб ҳисоблашади. Мақолада “Электрон ҳуқумат тўғрисида”ги Қонуннинг тузилиши ва моҳияти таҳлили келтирилган.
Мазкур мақолада халқаро хусусий хуқуқда юридик шахсларни қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ жараёнларда юридик шахснинг шахсий қонунининг аҳамияти ва мазкур жараёнга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқни аниқлаш масалаларига тўхталиб ўтилган.
Ушбу мақола халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги қонунни тайёрлаш ва қабул қилиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга ошириш босқичларини таҳлил қилишга, шунингдек халқаро арбитраж соҳасидаги халқаро шартномалар ва конвенцияларнинг моҳиятини очиб беришга бағишланган. Халқаро тижорат арбитражини яратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилиб, тегишли хулосалар чиқарилган.
Мазкур мақолада халқаро хусусий хуқуқда юридик шахсларни қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ жараёнларда юридик шахснинг шахсий қонунининг аҳамияти ва мазкур жараёнга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқни аниқлаш масалаларига тўхталиб ўтилган.
Мазкур мақолада халқаро хусусий хуқуқда юридик шахсларни мажбурий тугатиш (трансчегаравий банкротлик) билан боғлиқ жараёнларда юридик шахснинг шахсий қонунининг аҳамияти ва мазкур жараёнга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқни аниқлаш масалаларига тўхталиб ўтилган
Мазкур мақолада XV аср 70-йилларидан XVIII аср 30-йилларигача Қозоқ хонлиги сиёсий давлат сифатида шаклланиши ва мустаҳкамланиши даври сифатида характерланиши, бу даврнинг ўзига хос хусусияти, унинг ҳудуди, давлат тузуми, бошқарув шакли, қўшни давлатлар билан муносабатлари, аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти баён қилинади. Қозоқ жузларининг мамлакат ҳаётидаги ўрни масаласи қамраб олинади. Бу даврда ҳукмронлик қилган қозоқ хонларидан Қосимхон, Ҳақназархон, Таукехон каби хонларнинг мамлакат ҳудудини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш борасида олиб борган сиёсати таҳлил этилади. Қозоқ хонларининг мамлакат ҳудудини кенгайтириш йўлида Ғарбий Еттисув, Шарқий Дашти Қипчоқ, Марказий Қозоғистон, Шимолий Оролбўйлари, Сирдарёнинг қуйи оқими, Қоратов ва унга туташ ҳудудларда яшовчи қабилаларни қўшиб олиш мақсадида олиб борган муваффақиятли фаолиятлари баён қилинади. Қозоқ хонларининг Мўғулистон хони Султон Саидхон, Бухоро хони Абдуллахон, Нўғой ва Сибирь хонликлари билан муносабатлари ҳам тадқиқот доирасига тортилган. Жунғор хонлигининг Қозоқ хонлиги ҳудудларига шафқатсиз ҳарбий босқинлари ва уларга қарши қозоқ аҳолисининг курашлари ёритилган. Қозоқ хонлигининг ташкил топиши ва сиёсий тузумнинг ўзгариши билан қозоқлар жамиятини бошқаришни ташкиллаштириш зарурати мамлакатнинг қонунчилик асосларини мустаҳкамлашни тақозо қилганлиги, давлат ва жамият эҳтиёжларидан келиб чиқиб, қонунларнинг тузилиши учун вужудга келган шарт-шароит ва бу жараён XVII аср мобайнида давом этганлиги ҳамда Таукехон даврига келиб “Жети-жарға”нинг қонунлар тўплами шаклига етказилиши кўриб чиқилади. Қозоқ хонлигининг маъмурий, фуқаролик, жиноий, солиқ тизимларини ўз ичига олган қонунлар тўплами “Жети-жарға” тузилишининг объектив ва субъектив сабаблари, ўша даврдаги тарихий шарт-шароит, унда жиноятга қўлланилган жазо турлари таҳлил қилинади ҳамда ҳужжатнинг жамият ҳаётида тутган ўрни тўғрисида маълумот берилади. Қозоқ хонлиги ҳудудида жиноят ишларини юритиш тартиби “Жети-жарға” нормалари билан белгиланганлиги, хонликда содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни юритиш ушбу ҳужжатга мувофиқ олиб борилганлиги, Қозоқ хонлиги жамиятидаги жиноий-ҳуқуқий нормалар, шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик, мулкка нисбатан жиноят, ахлоқ қоидалари ва оилавий ҳуқуқий муносабатлар масалаларини ўзида мужассам қилган қонуний ҳужжат ҳисобланган “Жетижарға”да содир этилган жиноятларга жавобгарлик нормалари баён этилади.
Ушбу тезисда амалдаги Ўзбекистoн Республикасининг “Кooперация тўғрисида”ги Қoнунини ҳуқуқий мониторингдан ўтказиш зарурияти, хусусан, қонундаги айрим камчиликлар, уларни бартараф этишга қаратилган аниқ таклиф ва тавсиялар илгари сурилган
Мақолада муаллиф Конституциянинг моҳияти ва аҳамияти, шунингдек Конституциявий ислоҳотлар мазмуни ҳамда натижаларини, шунингдек Конституцияга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни таҳлил қилиб ёритган.
Здоровье населения зачастую определяется образом жизни и социально - экономическими условиями.В настоящее время в Узбекистане охрана состояния здоровья студентов является одним из пунктов закона об образовании. Состояние здоровья студентов непосредственно оказывает влияние на качество образовательного процесса, поскольку обучение различным дисциплинам на современном этапе развития высшей школы требует от студентов больших умственных, физических и психо -эмоциональных затрат. Анализ литературы показал, что вопросы здоровья и адекватности питания обучающейся молодежи в сравнительном аспекте пищевого статуса отечественных и зарубежных студентов - медиков освещены недостаточно и требуют более глубокого научного изучения.
Мазкур мақолада муаллиф томонидан халқаро хусусий ҳуқуқда юридик шахсларнинг ҳуқуқий табиати, уларнинг миллатини аниқлаш бўйича фикрлар баён этилган. Мақола ўз ичига нафақат Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги нормаларининг таҳлилини, балки ривожланган хорижий мамлакатларнинг мазкур соҳадаги
қонунчилиги таҳлилини ҳам қамраб олади.
Ushbu ma’ruza tezisida Nyutonning ikkinchi qonunini bittadan ko’p bo’lgan ob’ektlarga qo’llash masalasi qaralgan. Ushbu holatlarda qaysi ob’yektga, qanday kuchlar ta’sir qilayotganligi aniq tushunib berilgan.
Сўнгги 30 йил мобайнида араб мамлакатларидаги кўп партияли режимлар бир партияли режимлар ўрнини эгаллади. Бу жараён 1976 йилда Мисрда Араб Сотсиалистик Иттифоқининг уч гуруҳга бўлиниши билан бошланди. Кейинчалик, 1990 -йилларнинг охирида, Мисрда сайлов қонунчилиги қоидаларига мувофиқ, ҳукмрон партия номзодининг манфаатларига хизмат қиладиган сайлов тизими ўрнатилди. Бу давлат раҳбарининг ваколатлари доимий равишда конституцияга ўзгартиришлар киритганидан кейин содир бўлди. Гарчи Миср расман республика бўлса -да, уни парламент монархиясининг замонавий версияси деб ҳисоблаш мумкин. Чунки сиёсий раҳбарнинг чексиз кучи бир шахс тимсолида партия раҳбари ва давлат бошлиғининг вазифаларини бирлаштиради. Ғарбда демократлаштириш жараёнлари рўй берар экан, араб дунёсидаги мўътадил ва радикал кучлар ва ҳаракатлар ўртасида зиддият кучаяди. Умуман олганда, Мисрда демократик ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнлари ўзига хосдир, бу ғарблик бу муаммоларни тушунишдан жуда фарқ қилади. Ҳозирги вақтда Миср раҳбариятининг олдида жамиятда сиёсий ва ижтимоий модернизатсияга қандай эришиш мумкинлиги борасида катта муаммо турибди.